Линклар

logo-print
"Халқ қандай яшаëтганини билмоқчи бўлсанг¸ бозорини бориб кўр" деган гап бор.

Бугунги кунда Ўзбекистонда бозор кечаги ўқитувчи¸ боғча тарбиячиси¸ инженер ва бугунги коллеж битирувчиларини ўз ичига олган иш жойи.

Қўйлиқ ва Чорсу бозорларида маҳсулотлар бошқа жойларга қараганда арзон ва бу ердан Хитойнинг арзон маҳсулотларини ҳам топиш мумкин.

Бу бозорларда "Элга хизмат" номи остида савдо қиладиган расталар бор. Бу ерда 13 минг сўмга ҳам гўшт олса бўлади. Бу шаҳардаги энг арзон нарх.

Лекин бозорларнинг гўшт расталарида бир кило эт 16 минг сўмдан бошланади.

Айни пайтда супермаркетларда гўштнинг лаҳм жойи 22-24 минг сўмдан.

Шакар 3300 сўм¸ новвот 5000 сўм.

Яхши патир 4000 сўм.

Бугунги кунда ë бозор асосий савдо марказига айланган, ëки ҳар қандай ўзбекистонлик ҳам бозор-ўчарини супермаркетдан қилишга қурби етмайди.

Вилоятлардан келганлар ҳам кўпчилик.

Баъзан милиционерларнинг рухсат берилмаган жойда савдо қилаëтган аëлларни ҳайдаëтганини кўриш мумкин.

Сайёр ёймачилар мева¸ сигарет ва бошқа маҳсулотларни улгуржи савдо марказларидан олишади ва бозорда ўтириб сотишади.

Иккала бозор ëнида ҳам мардикорлар бозори бор. Бу "меҳнат биржалари"да кейинги йилларда аëллар ҳам пайдо бўлди.

Битта хўроз 35-40 мингдан атрофида туради.


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG