Линклар

logo-print

ҲРУ собиқ имомни Ўзбекистонга экстрадиция қилмасликка чақирди


Ҳюман Райтс Уотч (ҲРУ) инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қирғизистон апелляция судини собиқ имом Ҳабибулло Сулаймоновни Ўзбекистонга экстрадиция қилмасликка чақирди.

Сулаймонов ўтган йил октябр ойида Ўзбекистоннинг сўровига кўра Қирғизистонда қўлга олинган.

Декабр ойида Қирғизистон Бош прокурори диний экстремизм билан боғлиқ жиноятларда айбланган собиқ имомни экстрадиция қилиш тўғрисида қарор чиқарган.

Сулаймонов Бош прокурорнинг қарори юзасидан апелляция судига мурожаат қилиб, Қирғизистондан сиёсий бошпана берилишини сўраган.

Ҳюман Райтч Уотч эълон қилган баёнотда Ўзбекистонда маҳбусларга қийноқлар қўлланилиши эҳтимолий юқори бўлгани боис қандай айбловлар илгари сурилаётганидан қатъи назар Қирғизистон Сулаймоновни экстрадиция қилмаслиги лозим, дейилади.

5 феврал куни Ҳабибулло Сулаймонов иши юзасидан бошланган маҳкамада 12 февралгача танаффус эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG