Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:00

Ўзбекистонда валюта айирбошлаш шохобчалари ёпилди


Ипак йўли банкининг ҳам деярли барча валюта айирбошлаш шохобчалари ёпилди.
Ипак йўли банкининг ҳам деярли барча валюта айирбошлаш шохобчалари ёпилди.

1 февралдан бошлаб Ўзбекистондаги валюта айирбошлаш шохобчаларининг деярли барчаси ёпилди. Улар ўрнига банкларда валюта олди-сотдиси билан шуғулланувчи конверсион операциялар бўлимлари ташкил қилинди.


Валюта алмаштириш шохобчалари энди йўқ

5 феврал куни Ўзбекистондаги ваколатли банкларга қарашли бўлган валютани айирбошлаш шохобчаларининг деярли барчаси ёпилиб, фақат айрим банкларнинг бош идораларидагина бундай шохобчалар қолдирилди.

Тошкентдаги Савдогар банкнинг ўзини таништирмаган ходимига кўра, бугунги кунда банкнинг барча бўлимларидаги валюта айирбошлаш шохобчалари ёпилган.

“Бизда Тошкент шаҳридаги ва вилоятлардаги бўлимларимизга қарашли бўлган барча валюта айирбошлаш шохобчалари ёпилди. Бизда битта ҳам валюта айирбошлаш шохобчаси қолмади”, деди банк ходими Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда.



Пойтахтдаги Агробанк бош офисидан олинган маълумотга кўра, мазкур банкка қарашли валюта айирбошлаш шохобчаларининг барчаси ёпилган.

“Биз Марказий банк раиси Файзулла Муллажоновнинг қароридан келиб чиқиб, валюта айирбошлаш шохобчаларимизни ёпдик. Ҳозир бирорта ҳам шохобча фаолият кўрсатмаяпти” деди Агробанкнинг исмини ошкор қилмаётганимиз ходими микрофонсиз суҳбатда.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 30 январдаги “Хорижий валютани жисмоний шахсларга сотиш тартибини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, бундан кейин чет эл валютасини сотиш фақат банклар орқали пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Мазкур қарор 1 февралдан бошлаб кучга кирганидан сўнг мамлакатдаги валюта айирбошлаш шохобчаларини ёпиш жараёни бошланди.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб қанча валюта айирбошлаш шохобчаси ёпилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Саноат-қурилиш банкининг бош офисидан олинган маълумотга кўра, банкнинг Тошкент шаҳри туманларидаги бўлимларида 5 тадан 10 тагача валюта айирбошлаш шохобчалари бўлган.

Миллий банк, Асака банк сингари қатор банкларнинг бош идоралари ва вилоятлардаги асосий идораларидагина валюта айирбошлаш шохобчалари сақланиб қолган.

Миллий банкнинг ўзини таништирмаган ходимига кўра, бу шохобчаларда хорижий валюта фақат сотиб олинади, лекин нақд кўринишда сотилмайди.

Доллар олди-сотдиси учун янги бўлим

Эндиликда валюта олди-сотдисини нақд пулсиз кўринишда амалга ошириш учун янги бўлим - конверсион операциялар бўлимлари ташкил қилинди.

Бу бўлимлар фақат хорижий валюта операцияларни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган банклардагина очилган бўлиб, булар Миллий банк, Асака банк, Савдогар банк, Агробанк, Ипак йўли банки каби жами 23 та ваколатли банкдир.

Янги бўлимлар фуқароларнинг миллий валютадаги банк карталарида бўлган пулларини нақд пулсиз шаклда долларга айирбошлаб, халқаро тўлов карталарига ўтказиб бериш билан шуғулланади.

Банкларда ишдан бўшатиш ва ишга олиш жараёни кетаяпти

Озодлик мухбири суҳбатлашган Тошкент шаҳридаги банк ходимларидан олинган маълумотга кўра, ёпилган валюта айирбошлаш шохобчаларининг ходимлари ёппасига ишдан бўшатилган.

Ҳар бир шохобчада икки-уч нафардан ходим ишлаган бўлиб, бугунги кунда айрим банкларда уларнинг деярли барчаси “кўчага ҳайдалган”.

Айрим банклар жумладан, Саноат-қурилиш банкида валюта айирбошлаш шохобчаларида ишлаган ходимларга банкнинг бошқа бўлимларидан иш берилаётгани айтилмоқда.

Баъзи банкларда валюта айирбошлаш шохобчаларида ишлаган ходимлар конверсион операциялар бўлимига ишга олинмоқда.

Ўзбекистон Марказий банки раиси Файзулла Муллажоновнинг махсус қарорига кўра, янги очилган бўлимларга олий иқтисодий маълумотга эга, банк тизимида камида икки йиллик тажрибага эга бўлган мутахасислар ишга қабул қилиниши лозим.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:20 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG