Линклар

Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроев Дублиндаги Front Line Defenders ташкилоти мукофотини олиши мумкин.

Ташкилот мукофотнинг якуний босқичига ўтказилган олти ҳуқуқ ҳимоячисининг рўйхатини эълон қилди.

Улар орасида Ҳамроев ҳам бор. Франциядаги "Ўтюраклар клуби" бу мукофотга Ўзбекистондан Бахтиёр Ҳамроевни тавсия қилган эди.

Ташкилот раҳбари Мўътабар Тожибоева, жиззахлик ҳамкасбининг соғлиги жуда оғир аҳволдалигига қарамасдан, ҳукуматнинг босим ва таъқиблари остида ўзининг ҳуқуқни ҳимоя қилишдек қийин фаолиятини давом эттираётгани ва шунинг учун уни бу мукофотга тавсия этганини айтди.

Front Line Defenders ташкилоти ҳар йили хавф остидаги жойларда фаолият олиб бораётган бир ҳуқуқ ҳимоячисини инсон ҳақларини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун тақдирлайди.

Бу йил ҳам нуфузли ҳайъат дунёнинг турли мамлакатларидан 90 дан ортиқ ҳуқуқбонларнинг номзодини кўриб чиққан.
XS
SM
MD
LG