Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:03

“Қора бозор”да доллар яна арзонлади



Ўтган ҳафта Ўзбекистон “қора бозори”да 2900 сўмгача сотилган бир АҚШ доллари курси 6 феврал куни 2500 сўмгача тушди. Бундай пастлашга 1 февралдан валюта айирбошлаш шохобчаларининг ёпилиши ва "қора бозор"даги валютафурушларнинг ҳибсга олиниши сабаб сифатида кўрилмоқда.

6 феврал куни эрталаб Қўйлиқдаги валюта "қора бозори"да бир АҚШ доллари 2650 сўмдан сотиб олинди. Бу ҳақда хабар берган Озодлик манбасига кўра, бир АҚШ доллари 2700 сўмдан сотилган:

- Эрталаб бозорга тушган эдим. Валютафурушлар бемалол ишлаяпти. Ўшандай қўлларида даста сўм, доллар борми деб сўрашяпти, дейди Озодлик манбаси.



Паркент бозоридаги "қора бозор"ида валюта олди-соттиси билан шуғулланувчи саррофнинг ўз овози ёзиб олинмаслик шарти билан айтишича, 6 феврал куни тушдан сўнг бир АҚШ доллари нархи Чилонзор буюм бозорида 2500 сўмгача, Паркент деҳқон бозорида эса 2600 сўмгача пастлаган:

- Биз валюта айирбошлаш шохобчаларининг ёпилиши ортидан "қора бозор"да доллар нархи кўтарилиб кетади, деб ўйлагандик. Бир оз кўтарилди ҳам, бугун эса резко тушиб кетди. Бунинг сабабини билмайман, лекин биз саррофлар бу нақд ўзбек сўмининг камлиги билан боғлиқ деб ўйлаяпмиз, деди бу манба.

Озодлик мухбири суҳбатлашган сарроф, айни пайтда валюта "қора бозор"идаги олди-соттининг ниҳоятда эҳтиёткорлик билан давом этаëтганини таъкидлади.

5 феврал куни Тошкентнинг Чорсу бозорига тушган 36 ёшли тадбиркор Ботир, бир-икки кун кўринмай қолган валютафурушларнинг бу ерда яна эркин савдо қилаëтганини айтади:

- Кеча 2700 сўмдан оламиз деб туришганди, бугун яна тушган бўлса керак. Бемалол, «доллар оловуз, доллар оловуз» деб бақириб туришибди. Ҳаммаси аввалгидай, дейди тадбиркор Ботир.

Унинг айтишича, атрофдаги валюта айирбошлаш шохобчалари ёпиқ ва уларнинг олдида доим тўпланиб турадиган аёллар тўдаси ҳам кўринмайди.

Қорақалпоғистоннинг Тақиятош туманида яшаётган, исми сир қолишини сўраган тингловчининг айтишича, шу кунларда Нукус шаҳрида ва туманларда "қора бозор" валютафурушларига "ов" бошланган:

- Нукусда, Хўжайлида, Тақиятошда валютафурушлар ушланяпти, экан. Бизнинг Тақиятошда ҳам Бахтигул деган номи чиққан валютчик бор эди. Ўшани ҳам ушлаб олиб кетишибди. Ҳозир одамлар долларларини қаерда алмаштиришни билмай гаранг бўлиб қолган. Банкка борайлик деса, курс 2000 сўм, бормай деса пул керак. Шунинг учун Россиядаги йигитларимиз ҳам ҳозирча пул жўнатмай туришибди,- дейди тақиятошлик тингловчи.


Ўзбекистонда 1 февралдан бошлаб жисмоний шахсларга нақд хорижий валюта айирбошлаш тақиқланди. Ўзбекистон резидентлари валюта алмаштиришни фақат банклар орқали нақд бўлмаган ҳолда амалга оширишлари керак бўлади.

Нақд валюта алмашмаслиги хабари Ўзбекистондаги “қора бозорлар”ни жунбушга келтирди .

Янги йил бошида 100 АҚШ доллари 264 000 сўмга харид қилинган бўлса, 30 январ куни бу кўрсаткич 290 000 сўмни ташкил қилди.

Ўзбекистон Марказий банки маълумотига кўра, 6 феврал куни бир АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 2004.36 сўмни ташкил қилди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:03 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG