Линклар

Ўзбекистон фуқароси Россияда 8 яшар қизни ўлдирганликда айбланмоқда


Россиянинг Набережние Челни шаҳрида истиқомат қилиб келган 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси 8 яшар Василина Галицинани ўлдирганликда айбланмоқда.

Россия Тергов қўмитаси берган маълумотга кўра, иккинчи синф ўқувчиси Василиса танасида жинсий тажовуз аломатлари ва пичоқ билан берилган зарба излари топилган.

Фаррух исмли айбланувчининг қотилликни содир этганини исботловчи далиллар тўплангани айтилмоқда.

Сешанба куни ҳибсга олинган ўзбекистонлик ўз айбига иқрор бўлган.

8 ёшли Василина Галицина 2 феврал куни мактабга кетиб, уйига қайтмаган эди.
XS
SM
MD
LG