Линклар

logo-print
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқароси ўлдириб кетилгани хабар қилинмоқда. REGNUM агентлигининг хабар қилишича, 22 ёшар ўзбекистонликнинг жасади чоршанба куни шаҳар туманларидан бирида чавақлаб кетилган ҳолда топилган.

Хабарда Ўзбекистон фуқаросининг исми ва бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Агентлик Санкт-Петербург шаҳар тергов қўмитасига таяниб, ҳодиса юзасидан қотиллик моддаси бўйича жиноий иш очилганини ёзди.

Қотиллик ортида турган шахс ёки шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш бўйича тергов-қидирув ишлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG