Линклар

logo-print

Бу ҳақда хабар тарқатган Ўзбекистон Марказий банки фуқароларнинг автомобил сотиб олиш учун чет эл валютасини қаердан сотиб олишию нега олди-берди қонунга кўра миллий валютада бўлиши шарт мамлакатда ичкарида ишлаб чиқарилаëтган машиналарнинг долларда сотилиши лозимлиги хусусида изоҳ бермади.

Ўзбекистонда 1 февралдан бошлаб жисмоний шахсларга чет эл валютасини банк тўлов карточкаларидан фойдаланган ҳолда сотишнинг янги тартиби жорий этилиши ортидан, Ўзбекистон Марказий банки 6 феврал куни автомобил ва авиачипталарни резидент ва норезидентларга чет эл валютасида харид қилишга оид эски тартиб сақланиб қолиниши ҳақида хабар тарқатди.



Ўзбекистон Марказий банкининг ишонч телефонидаги ўзини таништирмаган мутахассиснинг Озодликка айтишича, мамлакатда ишлаб чиқарилган автомобилларни чет эл валютасида сотиб олиш тизими ўз кучини сақлаб қолади. Бундай савдо учун фуқаролар тижорат банкларида очилган ҳисоб варақларидан банк тўлов карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўлашлари мумкин:

- Янги тартибга кўра сизга алмаштириб бериладиган валюта VISA карточкасига ўтказилади. Бу карточка фақат хорижда ишлайди. Ўзбекистонда эса долларга автомобил сотиб олмоқчи бўлсангиз, аввалгидай бошқа карточка очасиз. Банкка нақд валюта олиб бориб топширасиз.

Ўзбекистон Маркзий банки шу машинани фақат долларда сотиш ваколатини олмаган. Сўмда сотилаётган машиналаримиз ҳам кўп. Нақд валютани олдин қандай қилиб топган бўлсангиз шундай топасиз энди. Машина олиш учун сўмни валютага алмаштириш учун ЎзAвтопромга борасиз, у сизни сўмингизни валютага алмаштириб беради¸ деди Озодлик мухбири суҳбатлашган Марказий банк ходими.

Марказий банк ходимининг бу гапидан сўнг, “Ўзавтосаноат”нинг Андижон вилоятидаги бўлимларидан бирига қўнғироқ қилдик. Ўзини таништирмаган автосалон сотувчиси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаëтган машиналарнинг ҳаммаси эмас¸ балки айримларининггина АҚШ долларига сотилишини ойдинлаштирди:

- Фақат долларга “Кобалт”нинг 1,2 позициясини ва “Малибу”нинг 1,2 позициясини сотиб олишингиз мумкин. Бунинг учун доллар туширилган пластик карточкангизни тақдим қилишингиз мумкин. Сўмингизни долларга айлантириш бизнинг вазифамиз эмас, дейди автосалон ходими.

Мавзуни ўрганиш жараëнида Озодлик мухбири Ўзбекистондаги “Асакабанк”нинг Фарғона вилояти бўлимига мижоз сифатида қўнғироқ қилди. Банкнинг ўзини таништирмаган мулозими, 1 февралдан буён чет эл валютаси конвертацияси тўхтатилганини айтди:

- Фақат чет элга чиқаётганлар учун пластик картага валюта тушириб бериляпти. Бизда нақд сотув тўхтатилган. Машина олиш учун сўмни валютага алмаштириб пластик карточкага тушириб бера олмаймиз. Фарғона бўйича ҳам, бутун Ўзбекистон бўйича ҳам конвертация қилиш тўхтатилган¸ деди "Асакабанк" ходими.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG