Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:18

Япония Россия учқичлари ўз ҳудудини бузиб ўтганини айтмоқда


Россия жанговар учқичи Япония ҳаво ҳудудига ўтгани хабар қилинди.
Россия жанговар учқичи Япония ҳаво ҳудудига ўтгани хабар қилинди.

Япония пайшанба куни Россияга қарашли иккита жанговар учқич мамлакат ҳаво ҳудудидини бузиб ўтганини баён қилди. Расмий Токиога кўра, бу воқеа Япония Бош вазири Шинзо Абе Россия билан ҳудудий келишмовчиликларга “икки томон манфаатларига жавоб берувчи” ечим топиш тарафдори эканини баён қилишидан бир неча соат ўтиб рўй берган.


Япония Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, мамлакат жанубидаги Ҳоккайдо ороли яқинида рус учқичлари пайдо бўлиши биланоқ япон жанговар учқичлари ҳавога кўтарилган.

Япония Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Москвага расмий нота юборди.

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот вакили Александр Гордеев Интерфакс агентлигига берган интервьюсида Япония иддаоларини инкор қилди.

Пайшанба кунининг биринчи ярмида Япония Бош вазири Шинзо Абе “Шимолий Ҳудудлар устидаги можарони ҳал қилиб бўлгач, Россия билан тинчлик келишувини имзолаш йўлида” қўилдан келганча ҳаракат қилишини баён қилди.

Япония Россиянинг Жанубий Курил оролларини ўзининг шимолий ҳудудлари, деб ҳисоблайди. Бир пайтлар Японияга қарашли бўлган бу оролллар Иккинчи Жаҳон уришидан кейин Совет Иттифоқи томонидан босиб олинган. Оролларни босиб олгач, Совет режими япон аҳолисини бадарға қилиб, у ерга Россия фуқароларини кўчирган.

Россия ва Япония Курил ороллари устидаги келишмовчиликлар туфайли Иккинчи Жаҳон уруишидан кейин тинчлик келишувига эришмаган.

Бир пайтлар Курил оролларида яшаган японлар ва уларнинг авлодлари билан Токиода бўлиб ўтган учрашувда гапирган Абе бундай келишув охир-оқибат имзоланишига умид билдирди.

- Биз шимолий оролларнинг тўрттаси устидан эгалик қилиш масаласи ва Россия билан тинчлик келишувига эришиш мақсадида музокараларни давом эттирмоқдамиз. Ана шунга асосланган ҳолда Россия билан муносабатларимизда ижобий ўзгаришларга эришиш ва охир-оқибат Шимолий Ҳудудлар устидаги тортишувларни ҳал қила олишимизга катта умидлар билан қарамоқдаман, деди Япония Бош вазири.

Шинзо Абе бунга оид позициясини Россия Президенти Владимир Путин билан декабр ойидаги телефон суҳбати давомида баён қилганини, қўшимча қилди.

Абенинг Курил оролларига оид бу баёноти Хитой билан Япония ўртасида Шарқий Хитой денгизидаги ороллар устида чиққан тортишувларга оид позициясидан фарқли ўлароқ, юмшоқроқ оҳангда айтилди.
XS
SM
MD
LG