Линклар

Ўзбекистонда БМТнинг янги мувофиқлаштирувчиси иш бошлади


БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори этиб тайинланган Стефен Приснер 7 феврал куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда жаноб Приснер БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига раҳбар этиб тайинлангани тўғрисида бош котиб Бан Ки Муннинг мактубини топширган.

Дипломатлар учрашуви чоғида БМТ ва Ўзбекистон алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилингани айтилмоқда.

Ўзбекистон ва БМТ ядро қуроли тарқалишига қарши кураш, минтақадаги ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни бартараф қилиш, халқаро террорчилик, наркотрафикка қарши кураш ва бошқа масалаларни ҳал қилишда фаол ҳамкорлик қилиб келади.

БМТнинг Ўзбекистондаги аввалги мувофиқлаштирувчиси Анита Ниродининг ваколат муддати ўтган йил ёзида тугаганди.
XS
SM
MD
LG