Линклар

Россия тожикистонликлар учун миграция қоидаларини енгиллаштирди


Тожикистонлик муҳожирлар учун миграция қоидаларини енгиллаштириш кўзда тутилган келишув Россия Федерал миграция хизмати директори Константин Ромодановский (ў) ва Тожикистон Миграция хизмати раҳбари Сафиало Девонаев (ч) томонидан 8 феврал куни имзоланган.

Тожикистонлик муҳожирлар учун миграция қоидаларини енгиллаштириш кўзда тутилган келишув Россия Федерал миграция хизмати директори Константин Ромодановский (ў) ва Тожикистон Миграция хизмати раҳбари Сафиало Девонаев (ч) томонидан 8 феврал куни имзоланган.

Россияга келаётган Тожикистон фуқаролари учун мамлакатда қайдга турмасдан юриш муддати яна 8 кунга узайтирилди. Эндиликда бу мамлакатга келган тожикистонликлар 15 кун ичида миграция қайдидан ўтишлари зарур.

Россия Федерал миграция хизмати директори Константин Ромодановский ва Тожикистон Миграция хизмати раҳбари Сафиало Девонаев ўртасида 8 феврал куни имзоланган келишувга биноан, Россия Федерациясига меҳнат қилгани келаётган тожикистонлик муҳожирларга миграция қоидалари енгиллаштирилди.

Эндиликда Россияга меҳнат қилгани келаётган тожикистонликлар қайддан 7 кун ичида эмас, балки 15 кун ичида ўта оладилар.

Келишув имзоланганидан кейин бу хабарни журналистларга шарҳлаган ФМХ раҳбари Константин Ромодановский бу келишув тожик муҳожирларининг миграция қоидаларини бузиш ҳоллари камайгани натижаси ўлароқ баҳолади.

- Ҳозирда бизнинг ҳисоб-китобимизга кўра, Тожикистондан 600-700 минг одам ишлагани келяпти. Вазият яхши томонга ўзгариб бораётгани кузатилмоқда. Ноўрин ҳатти-ҳаракатлари билан қайдга олинган шахсларга кириш учун чегара ёпилгани натижа бера бошлади, деб ўйлаймиз, - деди Ромодановский.

Шунингдек, ФМС раҳбари Тожикистон ва Россия ўртасида яқин келажакда тожикистонлик меҳнат муҳожирларига 3 йиллик ишга рухсатнома бериш шартномаси имзоланиши мумкинлигини таъкидлади.

Миграция хизматида Россияда меҳнат қилишга муҳожирларни Тожикистонда йиғиш ва ташкиллаштирилган ҳолда иш жойига олиб бориш тартиби тўғрисида янги давлатлараро шартнома тайёрланаётганини билдиришди.

Москва ва Душанбе ўртасидаги миграция соҳасига оид келишув Россия президенти Владимир Путиннинг 2012 йил октябридаги Тожикистонга ташрифи чоғида имзоланган.

ФМХдан олинган сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Россияда 10 миллиондан ортиқ хориж фуқаролари яшаб келмоқда. Улардан 1 миллиондан зиёди Тожикистон фуқароларидир.

Россия Федерал миграция хизмати ўтган давр мобайнида маҳаллий миграция қонунчилигини қўпол тарзда бузган 400 нафар тожикистонликка мамлакатга кириш таъқиқланганини эълон қилди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG