Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:39

Дилмурод Саййид қамоқдан хат чиқарди


 Дилмурод Саййиднинг қамоқда ëзган хати.
Дилмурод Саййиднинг қамоқда ëзган хати.
Ўн икки ярим йиллик қамоқ жазосини ўтаётган журналист Дилмурод Саййид қамоқхонадан чиқарган хатда, унга нисбатан қийноқлар қўлланиллаётгани, шеър ва ҳикояларининг қўлёзмалари тортиб олинаётгани ҳақида ёзилган.

Ўзбекистон Ички ишлари вазирлиги ЖИЭББга қарашли Навоий шаҳридаги 64/36-сонли жазони ўташ муассасасида сақланаётган журналист ва ҳуқуқ фаоли Дилмурод Саййид Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими раиси Абдураҳмон Ташанов номига хат чиқарди.

Навоий қамоқхонасига бориб акаси билан учрашиб қайтган Дилмурод Саййиднинг укаси Обид Саидов хатни Ташановга 8 феврал куни етказган.

Ташановга кўра, униққан, дағал дафтар варағига битилган хатда Дилмурод Саййид ўзига нисбатан қамоқхонада қийноқлар қўлланилаётгани, хатларининг ташқарига чиқарилмаётгани ҳамда ёзган шеър, ҳикояларининг маъмурият томонидан тортиб олинаётгани ҳақида ёзган.

Абдураҳмон Ташанов билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:00 0:00
Бевосита линк


Ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга кўра, Дилмурод Саййидга нисбатан қамоқхонадаги муносабат Ўзбекистон Жиноят Ижроия Кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига зиддир.

Ташанов Дилмурод Саййиднинг хатида ёзилган шикоятлар борасида Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармасидан изоҳ беришни сўрайди.

Дилмурод Саййид 2009 йил 22 февралида Тошкент шаҳрида қамоққа олинган эди.

У ва яна уч шахс Ўзбекистон Жиноят Кодексининг товламачилик, ҳужжатларни сохталаштириш, қалбаки муҳрлар тайёрлаш, қалбаки имзолар қўйишда айбланиб, маҳкамага тортилган.

Самарқанд вилоят Тойлоқ туман суди 2009 йилнинг 30 июл куни Дилмурод Саййидга 12,5 йиллик қамоқ жазоси тайинлаган, ўша йил 11 сентябр куни туман аппеляция суди бу ҳукмни ўз кучида қолдирган эди.

Қатор халқаро ташкилотлар, жумладан, ЕХҲТ, Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси, Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Дилмурод Саййиднинг ноҳақ қамалганини айтиб, унинг озод этилишини сўраб келади.
XS
SM
MD
LG