Линклар

logo-print

Тошкентда маклерлар тутиб кетилмоқда


Ўзбекистонлик маклерларга кўра, “қора бозор”да доллар курсининг пасайиб кетгани ортидан квартира бозорида ҳам харидор камайган.

Ўзбекистонлик маклерларга кўра, “қора бозор”да доллар курсининг пасайиб кетгани ортидан квартира бозорида ҳам харидор камайган.

8 феврал куни Тошкентдаги уй-жой савдоси бозорида аҳолига квартира олишда кўмаклашадиган бир неча маклер ушлаб кетилди. Бу ҳақда Озодликнинг Ўзбекистон ичидаги манбалари маълум қилишди.

Маклерларнинг тутиб кетилишига уларнинг долларга савдо қилишга уриниши сабаб бўлган. Шу важдан эндиликда ўзбекистонлик маклерлар уй-жой нархларини “қора бозор”даги нарх бўйича ҳисоблаб, баҳони сўмда айтмоқдалар.

Уларга кўра, “қора бозор”да доллар курсининг пасайиб кетгани ортидан уй-жой бозорида ҳам харидор камайган.

Айни пайтда маклерлар феврал ойининг илк кунларидан бошлаб бозорга ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ташрифи сезиларли даражада кўпайганини қайд этмоқдалар.
XS
SM
MD
LG