Линклар

Ўзбекистонда халқ таълими вазири алмашди


Ўзбекистон президенти ўз фармони билан Улуғбек Иноятовни халқ таълими вазири этиб тайинлади.

Бунгача Иноятов Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтининг ректори вазифасида ишлаган.

Улуғбек Иноятов 2011 йилнинг июн ойидан бошлаб Халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келган Темур Ширинов ўрнини эгаллади.

Айрим маълумотларга кўра, собиқ вазирга ҳали бирор лавозим таклиф қилинган эмас.
XS
SM
MD
LG