Линклар

logo-print

Фарғоналик фаол Неъматжон Содиқовнинг озод этилиши талаб қилинди


Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари 5 феврал куни ҳибсга олинган фарғоналик фаол Неъматжон Содиқовнинг озод этилишини талаб этмоқда.

Ҳозирда Фарғонанинг Бувайда туман Ички ишлар бўлимининг вақтинча сақлаш хонасида ушлаб турилаётган ҳуқуқ фаоли Ўзбекистон Жиноят кодексининг босқинчилик моддаси бўйича айбланиши мумкинлиги айтилмоқда.

Содиқов яқинларининг айтишича, тўрт кун аввал Бувайда тумани Маслаҳат қишлоғидаги уларнинг уйига 30 дан ортиқ киши бостириб кириб, ҳуқуқ фаоли ва унинг ўғилларини калтаклашган.

Безорилар дераза ойналари ва уйдаги буюмларни синдиришган. Неъматжон Содиқовнинг оила аъзолари милицияга хабар қилишганда, босқинчилар қолиб ҳуқуқ ҳимоячиси ва ўғиллари ҳибсга олинади.

Оила аъзоларининг айтишича, милиция ходимлари томонидан уларнинг уйларида ҳеч бир асоссиз тинтув ҳам ўтказилган.

Неъматжон Содиқов Фарғонадаги фаол ҳуқуқ ҳимоячилардан бўлиб, у экологик муаммоларни кўтариб чиққан, маҳаллий ҳукуматдан тумандаги газ, электр энергия танқислиги масаласини ҳал қилишни сўраб бир неча бор мурожаат қилган, аҳолига иш ҳақи ва нафақаларни ўз вақтида берилишини талаб қилган.

Ҳамкасблари Содиқовнинг айнан ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолияти учун жазоланаётганини айтишади.
XS
SM
MD
LG