Линклар


Сўх эсклавига зарур эҳтиёж молларидан иборат 9 машина юк ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизмати хабар тарқатди.

Мазкур маълумотга кўра, 8 феврал куни Ўзбекистон томони билан аввал эришилган келишувга мувофиқ Фарғона шаҳридан келаётган юк Сўхга ўтказиб юборилган.

“Қадамжой” ва “Чечме” назорат-ўтказиш пунктлари орқали ўтказилган 9 машина ичида Сўх эсклави аҳолисига мўлжалланмиш озиқ-овқат маҳсулотлари, ўтин, зарур ашёлар ва дори-дармон борлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG