Линклар

logo-print

Ўзбекистонда 9 феврал куни ўзбек классик шоири Алишер Навоийнинг 572 йиллиги нишонланди. Ўзбекистонда шоир туғилган кунига бағишланган бир қанча тадбирлар бўлиб ўтди. Хўш, бу тадбирлар шунчаки расмиятчиликми ёки ўзбекистонликлар хақиқатан ҳам Навоийни яхши биладими? Ўзбек ёшлари бугун китоб ўқийдими ёки йўқ? Баҳс майдонида иштирок этган ўқитувчилар ва ёшлар ана шу фикрлар устида баҳслашди.


Ўзбек шоири Абдулла Орипов таъбири билан айтганда “беш асрдан буён назмий саройни титратаётган занжирбанд бир шер”, классик шоир, ўзбек адабиётининг асосчиси Алишер Навоий китобни олам ва одамни идрок этиш воситаси, инсон камолотининг калити, деб билган.

Бугун ўзбек жамиятида китобхонлик савияси жуда ҳам пасайиб кетганлиги, мактаб ўқувчилари ҳатто “Хамса”даги беш достоннинг номларини ҳам айтиб беролмаслиги кузатилади.

Доим тилларда “буюк бобомиз, энг зўр шоиримиз” деб эътироф этиладиган Навоийни билиш баъзида “Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш”дан нарига ўтилмайди.

Ўзбек ёшлари техника асрида “Одноклассники” ёки “В Контакте” каби Интернетдаги ижтимоий тармоқларга муккасидан кетиб, китоб ўқиш нима эканлигини ҳам унутиб қўяётганликлари айтилади.

Бироқ ўзбек ёшлари орасида китобхонлар жуда кўп эканлигини иддао қилувчилар ҳам бор. Уларнинг айтишларича, "бўладиган бола" ҳеч қачон китоб ўқишни канда қилмайди.

Ўзбек ёшларига нима қизиқ? Навоийми ёки Интернетдаги виртуал олам?

Адабиёт Одамни тарбиялайди, унга одобдан сабоқ беради, инсон қалбида эзгуликни шакллантиради. Бугунги техника асри ривожланган, ёшлар Интернетдаги ижтимоий тармоқларга ружу қўйган бир пайтда бадиий адабиёт билан ошно бўлмасликнинг қанчалик зиёни бўляпти?

Илгари Навоийнинг Фарҳоду Ширинлари, Лайлию Мажнунлари пок муҳаббат тимсоли сифатида мисол қилиб келтириларди? Бугун ўзбек ёшлари ана шундай пок муҳаббат ҳақидаги китобларни ўқийдими?


Ушбу мавзудаги баҳсда ўз нуқтаи назарини исботлаш учун Баҳс майдонига Ўзбекистондаги олий ўқув юртларидан бирида ишлайдиган ўқитувчи 42 ёшли Бобур домла, Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги мактаблардан биридаги адабиёт ўқитувчиси 53 ёшли Муроджон домла таклиф қилинди.

Тошкентлик 34 ёшли Алишер ва фарғоналик 27 ёшли Сарварбеклар эса ёшларнинг бугун Навоийни қанчалик билишлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG