Линклар

Тошкентнинг Бунёдкор футбол клуби жума куни Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетди.

Клуб матбуот хизматига кўра, 8-20 февралга мўлжалланган сафардан мақсад тўртта хорижий жамоа билан ўйин ўтказишдан иборат.

Бунёдкор 10 феврал куни Қозоғистоннинг Шахтёр (Қарағанда) жамоаси билан куч синашади.

13 февралда Бунёдкор Полшанинг Ягеллония (Белосток), 16 февралда Украинанинг Черноморец (Одесса) ва 19 феврал куни Украинанинг яна бир жамоаси Ворскла (Полтава) жамоасига қарши майдонга тушади.
XS
SM
MD
LG