Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:52

Ўзбекистон банклари VISA ва Master Cardда онлайн тўловни тўхтатди


Хабарларга кўра, Ўзбекистонда пластик карталарга ўтказиб берилаётган хорижий валютадаги пул бирлигини “мамлакат ташқарисида нақдлаштириш ва бу пулни Ўзбекистон қора бозорига олиб киришнинг олдини олиш” мақсадида конверсион карталарда онлайн-тўлов тизими ёпиб қўйилган.

Ўзбекистон банклари конверсион амалиётлар орқали берилаётган VISA International, MasterCard халқаро тўлов карталари орқали онлайн-тўлов амалиётларини тўхтатиб қўйди.

РИА-Новости агентлигига таяниб берилаётган хабарларга кўра, бу ҳаракатдан мақсад пластик карточкаларга ўтказиб берилаётган хорижий валютадаги пул бирлигини яқин хорижга чиқиб нақдлаштириш ва ундан қора бозорда фойдаланишнинг олдини олишдир.

Ўзбекистонлик банкир Ориф Ҳошимов бундай ҳолатлар “фақат конверсион операциялар учун очилаётган пластик карталарга тегишли” эканини таъкидлади.

- Ҳозир банкларда конверсион операциялар учун қўлланилаётган карточкалар, асосан VISA Exchange, Visa Travel, Master Card Travel каби карточкалардан иборат. Бу карточкаларда айрим функциялар чекланган. Масалан, нақд пул билан боғлиқ, тўловлар билан боғлиқ, хусусан онлайн-тўлов билан боғлиқ. Бу Ўзбекистондаги ҳамма карточкаларга тегишли эмас. Бу фақат конверсион амалиётлар учун очилган карточкалар билангина боғлиқ, дея аниқлик киритди Ориф Ҳошимов.

Унга кўра, ҳозир Ўзбекистон ҳукумати хорижий валютанинг нақд кўринишдаги муомаласини кескин чеклаш ёрдамида мамлакатда шаклланган АҚШ долларининг турли кўринишдаги курсига барҳам бериш ниятида.

- Онлайн-тўловни чеклашдан мақсад спекуляциянинг олдини олишда. Қозоғистонга чиқиб, карточкадаги пулни нақдлаштириб, яна Ўзбекистондаги қора бозор нархи билан фарқдан даромад кўришни тўхтатиш. Ҳозир ҳукумат Марказий банк курси билан муқобил курс (Қора бозордаги курс - Таҳр.)нинг фарқини шу йўл билан йўқ қилмоқчи. Аммо, менимча узоқ муддатда бу кутилган натижани бермайди ва охир-оқибат, бозор методларини қўллашга ўтишга тўғри келади. Бу дегани девалвация, деганида, дея тахмин қилади иқтисодчи.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир Ўзбекистонда кузатилаётган вазият ҳукумат расмийлари ишлаб чиқилган бир неча вариантлар асосида назорат қилинмоқда. Яъни, ҳар бир қарордан сўнг унинг натижасига кўра иш юритилмоқда.

- Вазиятга қараб иш тутиляптида. Ҳукуматда бир нечта режа ишлаб чиқилган, ҳар битта қадамдан кейинги қадам вазиятга кўра ташланяпти. Бу кетишда охири бозор методларини қўллашга тўғри келса керак, деб ҳисоблайди Ориф Ҳошимов.


Қуйида иқтисодчи билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:53 0:00
Бевосита линк


Айни пайтда Ўзбекистонда конверсион амалиётлар учун очилган пластик карталардан олинадиган кунлик пул бирлиги ҳам 100 АҚШ доллар миқдорида чеклаб қўйилган.

Ориф Ҳошимов бунинг ҳам қўшни Қозоғистонга ўтиб, ҳисобдаги пулни нақдлаштириб уни яна Ўзбекистондаги қора бозорга олиб киришнинг олдини олишга қаратилганини айтмоқда.

Ўзбекистонда шу йилнинг 1 февралидан бошлаб мамлакат фуқароларига ўзбек сўмини хоржий валютага нақд кўринишда айирбошлаш тақиқланган.

Ҳозир ўзбекистонликлар миллий валютани исталган хориж валютасига (Ўзбекистон мисолида эса кўпроқ АҚШ долларига - Таҳр.) айирбошлар экан, хорижий валютани фақатгина VISA International, MasterCard, каби тўлов карталарига тушириб олиши мумкин.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон банклари томонидан берилаётган конверсион карталарнинг хориждаги банкоматларда қабул қилинмаётгани ва шу каби бир қатор муаммолар юзага чиқаётгани айтилган эди.

Ўзбекистон банклари расмийлари бундай муаммоларнинг банклар билан боғлиқлигини инкор қилганлар.

Ўзбекистонда ҳануз ҳукм сураётган қора бозордаги доллар курси нобарқарор қолмоқда. 10 феврал кунги маълумотларга кўра, 1 АҚШ долларининг қора бозордаги нархи 2400 сўмдан 2600 сўмга қадар баҳоланган.

Ўзбекистон Мраказий банкидаги АҚШ доллари расмий курси эса қарийб 2000 минг сўмни ташкил қилмоқда.
XS
SM
MD
LG