Линклар

logo-print
Икки ўзбекистонлик Москва вилояти Егоревск шаҳридаги ёдгорликка ўрнатилган мангу оловни ўчиришга уринди.

Москва вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, бири 20, яна бири 23 яшар бўлган икки ўзбекистонлик маст ҳолда мангу оловни қор уюмлари билан ўчиришга уринган.

Ёдгорликка ўрнатилган видеокамерада муҳрланган бу ҳаракатлар ортидан тартиббузарлар тезда аниқланган ва Егоревск тумани ИИБга келтирилган.

Қўлга олинган тартиббузарлар қилган ишини ҳазил, деб изоҳлашга урингани айтилмоқда.

Аммо Москва вилояти ИИБ айни пайтда ўзбекистонликларнинг бу ҳаракати устидан вандализмга оид модда билан жиноий иш очик керакми ёки йўқми, деган масалани кўриб чиқаётгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG