Линклар

Ўзбек Миллий академик театри директори Ёқуб Ахмедов ишдан олинди.
Расмий хабарларда 75 йиллик юбилейи арафасида лавозимидан бўшатилган директор Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фахрий ёрлиғи билан тақдирлангани айтилади.

Бироқ “Ўзбектеатр” бирлашмасидаги Озодлик манбасининг айтишича, Ёқуб Ахмедов устидан юқори ташкилотларга шикоятлар кўпайиб кетгани, унинг лавозимидан бўшатилишига сабаб бўлган.

Миллий Академик театрга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳмуджон Исмоилов директор этиб тайинланган.
XS
SM
MD
LG