Линклар

Тошкент аэропортида 12,5 килограмм қуйма тиллани ноқонуний олиб ўтишга уринган шахслар қўлга олинди.

“XXI аср” нашрининг хабар беришича, Тошкент-Истамбул йўналишида парвоз қилаётган уч нафар ўзбекистонлик бу миқдордаги қуйма тиллани жомадонларининг яширин қисмида олиб ўтишга ҳаракат қилган.

Расмий маълумотда айтилишича, 2012 йилда тилла буюмларини олиб ўтиш билан боғлиқ 37 та қонунбузарлик аниқланган, божхоналарда 34 килограмм тилла ва заргарлик буюмлари ушлаб қолинган.
XS
SM
MD
LG