Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:05

Ўзбекистонда чекланадиган импорт моллари рўйхати ишланмоқда


Ўзбекистонда президентнинг 29 январ кунги қарори асосида мамлакатга олиб кириладиган импорт маҳсулотлари ҳажмини камайтириш тартибини жорий этишга ҳозирлик кўрилмоқда.

Ўз манбалари орқали Озодлик қўлга киритишга муваффақ бўлган қарор матнида хориждан келадиган маҳсулотлар ҳажми ва турини кескин қисқартириш кўзда тутилган.

Молия вазирлиги етакчилигидаги қатор давлат идоралари зиммасига 1 мартгача чекланиши мумкин бўлган товар-маҳсулотлар ҳажми ҳамда турига оид таклифларни Вазирлар Маҳкамаси муҳокамасига тақдим қилиш топширилган.

1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонга хориждан мол киритаётган тадбиркорлар маҳсулотнинг номи, сони, тури, оғирлиги ва қиймати билан боғлиқ тайёр рўйхатни божхоначиларга кўрсатиши лозим.

Озодлик кун давомида бу қарорга оид қўшимча тафсилотлар билан таништириб боради.
XS
SM
MD
LG