Линклар

Халқаро Олимпия қўмитаси 2020 йилги Олимпия ўйинлари бошланғич рўйхатидан ўрин олган 25 спорт тури сафига кураш спортини киритмади.

Қўмитанинг сешанба куни Лузаннада ўтган йиғилишида қабул қилинган бу қарор сабаби кураш спорти ҳозирда олимпия ўйинлари сафига киритилиши сўралаётган қўшимча 7 спорт тури билан рақобатга дош бера олмагани билан изоҳланди.

Кураш спорти эркин кураш ва грек-рим курашлари тартиби асосида 1896 йилда Олимпия ўйинлари рўйхатига киритилган.

2013 йилнинг май ойида қўмита расмийлари Россияда учрашиб, 2020 йилги олимпия ўйинлари рўйхатига яна қайси спорт тури ёки турини киритиш масаласини муҳокама қилади.

2020 йилда Олимпия ўйинлари ўтказиладиган мамлакат эса 2013 йилнинг охирида маълум бўлади.
XS
SM
MD
LG