Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:40

Тошкентда долларда пора олаётган милиционер ҳам ушланди


Пойтахтнинг Олмазор туманида МХХ томонидан ушланган милиция ходимининг ўз терговига тушган айбланувчи яқинларидан 2000 АҚШ доллари миқдорида пора олишга урингани айтилмоқда.

11 февраль куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани Ички ишлар бошқармаси Тергов бўлими терговчиси, катта лейтенант Бахтиёр Абдуллаев маҳаллий фуқароларнинг биридан 2000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида МХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси тезкор гуруҳи томонидан ҳибсга олинди.

Мазкур маълумотни Олмазор тумани ИИБнинг навбатчилик қисми тасдиқлади, аммо навбатчи воқеа тафсилотларига тўхталмади.

Ҳодисадан хабардор маҳаллий адвокатга кўра, 37 яшар милиция зобити ўз иш юритувида бўлган жиноят иши иштирокчиларининг яқинларидан пора олаётган пайтда ҳибс этилган.

Милиция зобитига нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Абдуллаевнинг ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББга тегишли вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида ушлаб турилгани айтилмоқда.

Милиция зобитига нисбатан тергов ва суд жараёнларида эҳтиёт чорасини белгилаш масаласи 13 февраль куни жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида кўрилади.

Озодлик бу ҳодисани кузатмоқда, қўшимча тафсилотлардан кун давомида сизни хабардор қилиб боради.
XS
SM
MD
LG