Линклар

logo-print

Миллий театр директори Ёқуб Ахмедов ишдан олинди


Uzbekistan - people's artist of Uzbekistan, actor Yoqub Ahmedov

Uzbekistan - people's artist of Uzbekistan, actor Yoqub Ahmedov

11 февраль куни Ўзбек Миллий академик театри директори, Ўзбекистон Халқ артисти Ёқуб Ахмедов лавозимидан четлатилди. Унинг ўрнига Ўзбекистоннинг 21 йиллиги муносабати билан ўтган тадбирда Президент Ислом Каримовнинг олқиши ва алоҳида эътиборига сазовор бўлган хизмат кўрсатган артист Маҳмуджон Исмоилов директор этиб тайинланди.


Устоз сизга ташаккур

Расмий хабарларда 75 йиллик юбилейи арафасида лавозимидан бўшатилган директорнинг ярим асрдан зиёд умрини миллий театр равнақига сарфлагани ва бу хизматлари эвазига Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фахрий ёрлиғи билан тақдирлангани айтилади.

"Директор алмаштириш" тадбирида қатнашган Мурод Ражабов ва Фотиҳ Жалилов каби санъаткорлар ишдан олинаëтган Ëқуб Аҳмедовга таскин берувчи мақтов сўзларини айтишган.

Ана шундан кейин барча артистлар бир бўлиб: "Устоз сизга ташаккур" деб номланган видо қўшиғини ижро этган.

Бундан буëн Ëқуб Аҳмедов театрда етакчи актер бўлиб ишлаши айтилди.


СССРнинг сўнгги халқ артисти

Номини очиқламаслик шарти билан гапирган “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси ходимига кўра, қатор йиллар давомида театр раҳбари Ёқуб Ахмедов устидан юқорига йўлланган шикоятлар йиғилиб қолган.

Хусусан, мурожаатларда театрдаги носоғлом муҳит ва янги истеъдодларга йўл берилмаслиги, молиявий камомадлар тилга олинган.

“Ўзбеклар орасида собиқ СССРнинг сўнгги халқ артисти бўлган Ёқуб Ахмедов тириклигидаёқ ўзига ҳайкал қўйган, қатор роллари билан халқ меҳрини қозонган. “Ҳамза”(театрнинг собиқ номи – Таҳр.)даги майда гаплар унинг обрўсига соя ташлай олмайди”, дейди театр артистларидан бири.

Ëқуб Аҳмедов ярим асрлик ижоди давомида "Ўтган кунлар"¸ "Оловли йўллар" каби кино асарларида суратга тушиб эл меҳрини қозонган.

Аҳмедов юзлаб киноларни ўзбекча гапиртирган дубляж устаси сифатида ҳам танилган.

Ўзбекистонга ташриф буюрган таниқли италиян киночиси Микеланжело Антониони Ëқуб Аҳмедовни ўта маҳоратли актер, деб эътироф қилган эди.

Ëқуб Аҳмедов ўзбек артистлари ичида СССР халқ артисти унвони олган сўнгги санъаткордир.

Тақдир тақозоси билан бу унвон СССР тарқагандан кейингина санъаткорнинг қўлига теккан.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG