Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:13

“Президент қарори бозорни издан чиқариши мумкин”


Бухоролик иқтисодчи олим Комил Каримов бу фикрини Ўзбекистон Республикаси президентининг 29 январ кунги қарори муносабати билан Озодлик саволларига жавоб бераётиб билдирди.

Гап Ўзбекистон раҳбарининг “Мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар рақобатбардошлигини янада ошириш ва товарларнинг мамлакатга ноқонуний олиб кирилишига қарши курашни кучайтиришнинг чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори устида бораяпти.

Иқтисодчи олим Комил Каримов фикрича (Комил Каримов – олимнинг ўз исми эмас, тахаллуси), агар тилга олинган қарордаги талаблар, бу ҳужжат тўғрисидаги хабарларда айтилаётганидай, ўта радикал бўлса, яъни импорт кескин чекланадиган бўлса, мамлакат ички бозори издан чиқиб кетиши, контрабанда янада кучайиши ҳамда нархлар ўсиб кетиши мумкин.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчининг эса, бу жараёндаги ютуғи сезиларли бўлмайди.

Қуйида иқтисодчи билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин. Озодлик саволларини иқтисодчига Сарвар Усмон берди.


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:56 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG