Линклар

Ўзбек рассомларининг асарлари Лондон кимошди савдосига қўйилади


Лондондаги Sotheby’s қароргоҳида 4 март куни бошланиб, бир ҳафта давом этадиган кимошди савдосида ўзбекистонлик тўрт нафар рассомнинг асари сотувга қўйилади.

Сотувга қўйилган асарлар орасида СССР халқ рассоми Раҳим Аҳмедов (1921-2008) мўйқаламига мансуб рангтасвир асари ҳам бор.

Sotheby’s кимошди савдосига бу асарни тақдим қилган Тошкентдаги “Мерос” антиквар савдо уйи берган маълумотга кўра¸ Лондондаги тижорий кўргазмада замонавий ўзбек рассомлари Мурод Қорабоев, Жамол Усмонов ва Александр Барковскийга оид рангтасвир асарлари ҳам сотувга қўйилади.

Лондондаги кимошди савдосида илк бор сотувга қўйилаëтган ўзбек рассомлари асарлари Марказий Осиë ва Кавказ санъати кўргазмаси доирасига киради.

Кўргазмада Марказий Осиë ва Кавказ тасвирий санъат усталарининг 50 та асари намойиш қилинади.

Кўргазмага Sotheby’s нинг рус тасвирий санъати бўлими бошлиғи Жо Викери кураторлик қилмоқда.

Sotheby’s кимошди савдосида ўзбекистонлик рассомларнинг асарлари нархи бир неча ўн минг долларга сотилиши мумкин.


Uzbekistan. Uzbek artist Rakhim Akhmedov."Morning" 190x150 canvas,oil. 1962

Uzbekistan. Uzbek artist Rakhim Akhmedov."Morning" 190x150 canvas,oil. 1962

1886 йилда Туркистоннинг Фарғона (ўша пайтдаги Скобелев) шаҳрида туғилган рассом Александр Волковнинг асарлари ўтган йили Лондондаги Christie’s кимошди савдо уйи тарафидан сотилганида нарх юз минг доллардан ошган эди.

Sotheby’s кимошди савдосида сотилиши кутилаëтган ўзбек рассомларининг асарлари Тошкентдаги “Мерос” антиквар уйига оид.

Бу асарлар сотувидан тушган маблағ “Мерос” антиквар уйи ҳисобига келиб тушади.

“Мерос” антиквар уйи Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми (Фонд Форум) жамғармасининг таркибий қисми ҳисобланади.

Мазкур жамғармага Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова раҳбарлик қилади.
XS
SM
MD
LG