Линклар

logo-print

Каримов Бердимуҳаммедовни Тошкентга таклиф қилди


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов туркманистонлик ҳамкасби Қурбонқули Бердимуҳаммедовни Тошкентга расмий ташриф билан келишга таклиф қилган. Икки давлат раҳбарлари сешанба куни телефон орқали суҳбат қилгани тўғрисида “Интерфакс-Қозоғистон” агентлиги хабар қилди.

Агентлик Каримовнинг “Ўзбекистон қўшни Туркманистон билан тўлақонли мулоқотни ривожлантиришга катта аҳамият қаратади”, деган сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Телефон суҳбатида президентлар икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 20 йиллиги муносабати билан бир-бирини табриклаган.

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасида йиллар давомида ечилмай келаётган муаммолар орасида чегара билан боғлиқ келишмовчиликларнинг долзарб бўлиб қолаётгани айтилади.

Тошкентга бўлажак ташриф санаси дипломатик каналлар орқали келишиб олиниши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG