Линклар

logo-print

Ўзбекистон Қирғизистонга янги элчи юборди


Қирғизситон Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев 11 феврал куни Ўзбекистоннинг янги фавқулодда ва мухтор элчиси Комил Рашидов билан учрашиб, ундан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Учрашувда Қирғизистон вазири икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш Бишкек учун устувор масала эканини таъкидлагани айтилади расмий хабарномада.

Ўз навбатида Тошкент элчиси Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигини жадаллаштириш йўлида қўлидан келганча ҳаракат қилишини таъкидлаган.

Ўзбекистоннинг қўшни респубкликага янги элчини тайинлаши икки мамлакат ўртасида чегара билан боғлиқ масалалар юзасидан келишмовчиликлар кучайган пайтга тўғри келмоқда.

Ўтган ой бошида Ўзбекистоннинг Сўх эксклави билан Қирғизистоннинг Боткен вилояти ўртасидаги чегарада можаро чиққан эди. Натижада икки давлат чегаралари қарийб бир ой давомида ёпиқ ҳолда қолди.
XS
SM
MD
LG