Линклар

Меҳнат муҳожирлари ишга рухсат олиш учун кунлаб навбатда турмоқда


ФМХ биноси олдидаги манзара.

ФМХ биноси олдидаги манзара.


Шу кунларда Москвадаги вилоят Федерал миграция хизмати биноси олдида минглаб меҳнат муҳожири ишга рухсатнома олиш эҳтиëжида кунлаб навбатда туришга мажбур. Вилоятининг турли туманларидан келган муҳожирлардан рухсатнома беришдан олдин бармоқ излари олинмоқда.


13 феврал тонгги соат 4 лардан Москва шаҳрининг Докукина кўчаси, 14 “а” биноси олдида йиғилган саноқсиз меҳнат муҳожири Москва вилоятининг турли бурчакларидан Россияда ишлашга рухсат берувчи ҳужжат олиш мақсадида навбатга тура бошлади.

Бу бинода Россия Федерал миграция хизматининг Москва вилояти бўйича хориж фуқароларига ишга рухсатнома бериш билан шуғулланадиган бошқармаси жойлашган.



Танишларини бошқарма олдига олиб келиб¸ икки кундан бери дактилоскопиядан ўтиб ишга рухсатнома ололмаётган Шуҳратжон, бошқарма атайлаб маҳаллий аҳоли кўзидан четроқ жойда – Ботаника боғи ортидаги жойлашгани ва хорижликлар учун кириш-чиқиш жойи бинонинг орқа томонидан очилганини гапиради:

- Мен эрталаб саҳарлаб келганимда 362 бўлиб рўйхатга ёзилдим. Одамлар шу ерда кечалари тунаб қоляпти. Кечаси 4-5 даража совуқ бўлиб кетаяпти, лекин узоқдан келганлар мажбур рухсатномани олиб кетиш учун ҳамма нарсага рози. Одамлар бир-икки кун олдин рўйхатга туриб кетмоқда. Бу нима деган гап? ФМС бошқармаси қаерга қараяпти? Ичкарига кирсангиз қўлингиздан бармоқ изларингиз олинади, холос. Кунига у ерда 750-800 одам бўлиб кетаяпти. Бир неча кун ҳужжатини ололмаётганлар ишидан қолиб, айримлари ишдан ҳайдалиб кетаяпти, дейди Озодликка ФМС бошқармаси олдида бўлаётган тўполон ҳақида сўзлаб берган Шуҳратжон.

Маълум бўлишича, Докукина қўчасидаги ФМС бошқармаси ҳар куни соат 9:30дан 17:15 гача, шанба душанбадан ташқари ишламоқда. Бошқарма қоидасига кўра, ишга рухсатнома хориж фуқаросига ҳужжатлари олинганидан сўнг 14 кунга берилиши тартиби ўрнатилган.

Навбатда турган меҳнат муҳожирлари сўзларига кўра, бир кунда бу бошқарма ходимларининг 200-300 кишини қабул қилиш имкониятига эга.

Қолганлар эса¸ ўз навбати қачон келишини билмасдан¸ кўчада кутишга мажбур.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG