Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:20

Олимпия қўмитаси тавсияси норозиликка сабаб бўлди


Халқаро Олимпия қўмитасининг 2020 йилдан бошлаб кураш мусобақаларини олимпиада ўйинлари рўйхатидан олиб ташлаш таклифи Марказий Осиë¸ Эрон¸ Афғонистон ва Кавказ курашчилари томонидан кескин эътироз билан қарши олинди.

Эрон Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Муҳаммад Алиободий Халқаро Олимпия қўмитаси ўртага ташлаган ташаббус амалга кўчса¸ бу Эрон спорт дастурларига жиддий зарба бўлажагини билдирди.

Шу боис¸ бу расмийнинг таъкидича¸ Эрон ҳукумати қўмита қарорини бекор қилиш учун қўлдан келган барча ишни қилади. Алиободийга кўра¸ яқин кунларда унинг ўзи Швейцариянинг Лозанна шаҳрига сафар қилиб¸ Халқаро Олимпия қўмитаси раиси ва бошқа раҳбарлари билан учрашади ва уларни бу фикрдан қайтаришга уринади.

Айни шундай¸ Тожикистон Миллий олимпия қўмитаси ҳам¸ кураш мусобақаларини олимпиада ўйинлари рўйхатида сақлаб қолиш борасида саъй-ҳаракатдан тўхтмаслигини билдирди.

Зотан¸ бу мамлакатнинг 2008 йилги Пекин олимпиадаси давомида қўлга киритган уч медалидан бири¸ айнан кураш гиламида қозонилган кумуш медалдир.

Тожикистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Маликшоҳ Неъматов¸ курашнинг олимпиада ўйинлари сафидан чиқарилиши мамлакатдаги кўплаб ëш курашчилар умидларини пучга чиқаришини айтади:

- Табиийки¸ кўпдан-кўп иқтидорли курашчиларимиз борлиги боис¸ биз бу спортни мудофаа қиламиз. Тожикистонда 1000 дан зиëд кураш зали бор ва шундай бўлса ҳам машқ қилишга жой тополмаëтганидан шикоят қилувчилар кўп. Биз¸ албатта¸ Осиë олимпия кенгаши ва Халқаро Кураш федерацияси билан биргаликда бу қарорга ўз эътирозимизни билдирамиз¸ дейди Тожикистон Олимпия қўмитаси расмийси Озодлик билан суҳбатда.

Халқаро Олимпия қўмитасининг 15 аъзодан иборат бошқарув кенгаши 12 феврал кунги йиғинида 2020 йилги олимпиада ўйинларидан кураш мусобақаларини олиб ташлашни тавсия қилди. Қўмита расмийлари бунинг шунчаки тавсия эканини айтмоқдалар. Аммо масаладан хабардор кузатувчилар¸ аслида кенгаш тавсиясининг аслида қарор экани ва сентябр ойида ўтказиладиган қўмита йиғинида унинг расман қабул қилинишини айтмоқдалар.

2020 йилги олимпиада ўйинлари рўйхатида қолиш учун курашнинг рақиблари кўп ва улар орасида сквош¸ каратэ ва бейсбол каби спорт турларининг борлиги айтилмоқда.

Ҳозирга қадар олимпиада ўйинлари рўйхатида бўлиб келаëтган эркин кураш¸ грек-рим кураши бўйича мусобақаларда¸ асосан¸ Марказий Осиë¸ Эрон ва Кавказ гуруҳлари қатнашиб¸ асосий медалларни ҳам ўз ораларида бўлашиб келмоқда.

Хусусан¸ Қозоғистон спортчиларининг мустақилликдан бери олимпиада ўйинларида қўлга киритган медалларининг 14 таси айнан кураш мусобақаларида олинган. Ўзбекистон олимпиада ўйинларида қозонган жами 21 медалнинг 7 таси ҳам айнан курашчилар томонидан қўлга киритилган.

Россия ва Кавказ республикаларида ҳам манзара айнан шундай.

Шу боис¸ Россия Кураш федерацияси президенти Михаил Мимиашвили ҳам Халқаро олимпия қўмитаси бошқарув кенгаши тавсиясини биринчилардан бўлиб танқид қилди ва уни "афсусга лойиқ" дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG