Линклар

logo-print

Тошкентда афғончи аскарлар хотирланади


15 феврал куни совет қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилганига 24 йил тўлади.

15 феврал куни совет қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилганига 24 йил тўлади.

Тошкентдаги Россия Фан ва маданият марказида 14 феврал куни Афғонистонда хизмат ўтаган аскарлар хотирасига бағишланган кеча ўтказилади.

Тадбир Ўзбекистондаги Россия ва Украина элчихоналари кўмагида Росҳамкорликнинг Тошкентдаги ваколатхонаси ва VETERAN бирлашмаси томонидан ташкил этилган.

Тошкент вақти билан соат учда бошланажак тадбир меҳмонлари олдида афғон уруши фахрийлари ва Афғонистонда хизмат ўтаган журналистлар чиқиш қилади.

15 феврал куни совет қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилганига 24 йил тўлади. Ўн йиллик уруш чоғида, расмий маълумотларга кўра, ўша пайтда Совет Иттифоқи таркибида бўлган Ўзбекистондан Афғонистонга 65 мингдан зиёд аскар юборилган. Улардан 1512 нафари ҳалок бўлган, 2500 дан зиёд аскар ва зобит ногирон бўлиб қайтган.
XS
SM
MD
LG