Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:23

Совет қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилганига 24 йил тўлди


15 феврал куни собиқ Иттифоқ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилганига 24 йил тўлди.

Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистонда афғон урушида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Тошкентдаги Россия Фан ва маданият марказида ўтказилган тадбирда афғон уруши фахрийлари ва Афғонистонда хизмат қилган журналистлар иштирок этди.

Мазкур тадбир Ўзбекистондаги Россия ва Украина элчихоналари кўмагида ташкил этилган.

Хотира тадбирида Туркистон ҳарбий округи журналисти, Афғонистонда ҳалок бўлган Валерий Глезденев ҳам хотирланди. Журналист “Қизил юлдуз” орденининг икка карра соҳиби бўлган.

Афғонистондаги ўн йиллик уруш чоғида, расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистондан Афғонистонга 65 мингдан зиёд аскар юборилган.

Улардан 1512 нафари ҳалок бўлган, 2500 дан зиёд аскар ва зобит ногирон бўлиб қайтган.
XS
SM
MD
LG