Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:32

Челябинскда метеоритдан 1200 одам яраланди


15 феврал куни Россиянинг Челябинск вилояти ҳудудига тушган метеоритдан тжароҳатланганлар сони 1200 нафарга етди. Улардан 200 нафари болалардир.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазири Владимир Пучковга кўра, жароҳатланганлардан 112 нафари болалар бўлиб, жумладан, 80 бола шифохонага ётқизилган.

Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот марказининг маълумотига кўра, шифохонага ётқизилганлардан тўққиз нафарининг аҳволи оғир ва ўртача оғир даражада.

Расмий маълумотга кўра, метеорит қолдиқлари уйларнинг деразаларини синдирган, синган ойна парчаларидан эса аҳоли жароҳатланган.

Вазир Пучковга кўра, метеорит қулаши оқибатида 300 та уй, 12 мактаб, бир қатор ижтимоий объектлар ва ташкилотлар шикастланган.

Метеорит қулашини кузатган Челябинск вилоятидаги "Бобур" ўзбеклар жамияти раиси Маъмуржон Қодиров бу ҳақда Озодликка сўзлаб берди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:06 0:00
Бевосита линк



(YouTube порталидан олинган бу видеода метеоритнинг тушиши акс этган)

Рус матбуотига кўра, Челябинск вилоятининг олтита туманидаги уйлар метеоритдан шикастланган.

Челябинскда мактаб ва болалар боқчаларида машғулотлар тўхтатилган.

Айни пайтда радиация нормаларининг ошиши ва хавфли радиактив-кимёвий моддаларнинг Ерга тушиши кузатилмаган.

Метеорит қолдиқлари Челябинск вилоятининг учта туманидан топилган. 16 феврал куни илмий экспедиция жўнатилади.


(YouTube порталидан олинган бу видеода метеорит тутуни ва зарар кўрган бинолар акс этган)

Пулков обсерваторияси илмий ходими Сергей Смирнов "Россия-24" телеканалига берган интервьюсида метеорит бир неча тонна оғирликда бўлгани ҳақида гапирган.

Метеорит қулашини Россиянинг бошқа вилоятлари ва қўшни Қозоғистон аҳолиси ҳам кузатган.

Расмий маълумотларга кўра, метеорит қолдиқлари Екатеринбургдан ҳам топилган.

Метеорит қулаши ортидан Россиянинг бешта вилоятида - Челябинск, Курган, Свердлов, Самар ва Саратовда махсус шатаблар ташкил қилинди.

XS
SM
MD
LG