Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:49

Швейцария Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтирмоқчи


 Швейцария байроғи.
Швейцария байроғи.
Швецария Ўзбекистоннинг “Навоий” индустриал-иқтисодий зонаси ва “Ангрен” махсус индустриал ҳудудидаги иқтисодий лойиҳаларини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Швейцариянинг Ўзбекистондаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Брюл билан бўлган учрашувда маълум қилинган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтидаги маълумотга кўра, урашувда ўзбек-швецария муносабатларини ривожлантириш истиқболлари билан боғлиқ бошқа кўплаб масалалар ҳам муҳокама қилинган.

Ҳозирда Тошкент вилоятидаги “Ангрен” махсус индустриал ҳудудида озиқ-овқат саноати, нефт маҳсулотлари, металлургия ва электр техника соҳаларида маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган саккизта лойиҳани амалга ошириш ишлари давом этаяпти.
XS
SM
MD
LG