Линклар

Китоблари ëқилган Акрам Айлисли таҳдидлар билан юзма-юз


Таниқли озарий адиби Акрам Айлисли.

Таниқли озарий адиби Акрам Айлисли.

Ўзбекистонда “Мадина амма эртаклари” китоби билан танилган ëзувчи Акрам Айлисли Озодликнинг Қурултой дастурида иштирок этиб, ўзи юзма-юз бўлаëтган таҳдидлардан гапирди.


Озарбайжонда ёзувчи Акрам Айлислининг қулоғини кесган одамга 12700 доллар мукофот ваъда қилинди.

Озарбайжонда ҳукуматга мойил “Муасир Мусоват” партияси “Тош тушлар” романининг муаллифи Акрам Айлислининг қулоғини кесиб келган одамга 12700 доллар мукофот беради.

Бу маълумотни партия раиси Хафиз Хожиев якшанба куни эълон қилди.

Акрам Айлислининг романида Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги мураккаб муносабатларнинг сабаблари, 1990 йилларда ўзини Озарбайжондан мустақил деб эълон қилган Тоғли Қорабоғдаги қонли воқеалар таҳлил қилинган.

Бундан олдин, 9 феврал куни Озарбайжон ёзувчилар иттифоқи Акрам Айлислининг “Халқ ёзувчиси” унвонини бекор қилган эди.

Айлислининг она қишлоғида эса юзлаб одам норозилик йиғинига тўпланиб, “Тош тушлар” романи муаллифини хоинликда айблашди.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Акрам Айлислини "Озарбайжон Халқ ёзувчиси" фахрий унвонидан маҳрум этиш ҳақидаги фармонни имзолади.

Озарбайжон президенти фармонида айтилишича, бундай қарорга Озарбайжондаги "кўп сонли давлат тизимлари, жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг Акрам Айлислини Озарбайжон Республикасининг "Халқ ёзувчиси" фахрий унвонига доғ туширгани" ҳақидаги мурожаатлари сабаб бўлган.

Президент фармонида айтилишича, Акрам Айлисли ўзининг сўнгги романида "Озарбайжон тарихи билан боғлиқ ҳақиқатни бузиб кўрсатиб", халқнинг ёзувчига кўрсатган ишончини суиистеъмол қилган.

76 ёшли ёзувчини Озарбайжон раҳбари "Президент шахсий пенсияси"дан ҳам маҳрум қилди.

Бугунги Қурултой эшиттиришига Озарбайжон ëзувчиси Акрам Айлислининг ўзини таклиф қилдик.

Ўзбекистонда “Мадина амма эртаклари” китоби билан танилган ëзувчи ўзбек китобхонларига саломларини йўллади.

Қурултой эшиттиришида адабиëтшунослар Мунаввара Ойхонова ва Равшан Турсунов ҳамда туркман ëзувчиси Худойберган Холлиев иштирок этди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG