Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:52

Венадаги қочқинлар намойишида ўзбекистонликлар ҳам қатнашмоқда


uzbeks at protest in Vena
uzbeks at protest in Vena

Австрия пойтахти Вена шаҳрида 16 феврал куни қочқинлар ҳуқуқлари ҳимоясига ўтказилаётган норозилик тадбирларида ўзбекистонлик қочқинлар ҳам қатнашяпти.

Австриянинг Трайскирхен шаҳридаги лагерда қўним топган беш юзга яқин қочоқ ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб этиб пойтахт Венага қараб норзилик юришини бошлади.

Норозилик юриши қатнашчилари орасида Трайскирхен шаҳридаги қочқинлар лагерида яшовчи ўзбекистонликлар ҳам бор.

Исми сир қолишини истаган шу қочқинлардан бири Озодлик билан суҳбатда Австрияда қочқинлар юз тутаётган муаммолар ҳақида гапирди.

- Трайскирхен шаҳридаги қочқинлар лагеридаги шароитларни яхшилаш, қочқинларга ишлаш ҳуқуқини беришни талаб этяпмиз. Бу ерда бизни ҳайвонча ҳам қадримиз йўқ. Ўзимиз ишлаш, фарзандларимиз эса билим олиш ҳуқуқидан мосуво қолишган. Ирқчилик қурбони бўляпмиз. Асирлардан фарқимиз қолмади, - деди намойишда қатнашаётган ўзбекистонлик қочқинлардан бири.

Айрим ҳисоб-китобларга қараганда, Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён ўтган давр ичида бир неча юз минг одам дарбадарликка юз тутган.

Сўнгги йилларда таъқиблардан қочган ўзбекистонлик диндор қочинлар сони кўпайди.

- Ҳозир Трайскирхенда ўндан зиёд ўзбекистонлик қочқин бор. Биз бу ерга Ўзбекистондаги ўлим таҳдидидан қочиб келганмиз, - деди ўзбекистонлик қочқин.

Норозилар қаттиқ совуққа қарамай пойтахт Венанинг марказий кўчаларидан ўтиб, Австрия Ички ишлар вазирлиги биносигача пиёда бориб, вазир Йохан Микл-Лейтнер номига ёзилган баёнотни топширишлари кутилмоқда.

Трайскирхен шаҳридаги лагерда қўним топган қочқинлар Венада биринчи марта норозилик намойиши ўтказаётганлари йўқ. Улар ўтган йили феврал ойида ҳам пойтахтга юриш қилиган эди.

Ўз навбатида Австрия Ички ишлар вазирлиги расмийлари норозилар талаблари эътиборга олинишини ваъда қилишмоқда.
XS
SM
MD
LG