Линклар

logo-print

Британияда “Пахта теримидаги бир куним” компютер ўйини тақдим этилди


Британиянинг GameTheNews.net ширкати “Пахта теримидаги бир куним” деб номланган янги компьютер ўйинини тақдим этди.

Янги ўйин Ўзбекистон пахта даласида виртуал тарзда бўлиш ва пахта териш қанчалар машаққатли эканини тасаввур қилишга имкон беради.

“Ҳар йили одамлар, жумладан болаларни Ўзбекистонда пахта теришга мажбур қилишади. Бу қанчалик оғир?”, - дейилади ўйиннинг бошланишида.

GameTheNews.net ширкат вакили Томас Роулинг сўзларига кўра, болаларни ўзбек пахтачилигида эксплуатация қилиниш ҳақидаги компьютер ўйинининг яратилишига The Guardian нашрида чоп этилган мақола туртки бўлган.
XS
SM
MD
LG