Линклар

Футбол: Ёшлар терма жамоаси Португалия жамоаси билан куч синашади


Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U20) апрел ойи охирида Португалияга сафар қилади.

Ўқув-машқлар давомида Ўзбекистон жамоасининг Португалия ёшлар терма жамоаси билан иккита назорат-ўртоқлик учрашуви ўтказиши режаланган.

Ўзбекистон Футбол федерациясига кўра, дастлабки ўйин 23 апрел куни Гуарда шаҳрида, иккинчи ўйин 25 апрел куни Ковиля шаҳридаги "Миллий" стадионда бўлади.

Португалия ёшлар терма жамоаси ҳам Ўзбекистон жамоаси каби шу йил 21 июндан 13 июлгача Туркияда бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Португалия жамоаси жаҳон чемпионатга йўлланма олиш учун саралаш ўйинларини муваффақиятли ўтказиб Европадаги энг кучли учта жамоадан бири бўлди.
XS
SM
MD
LG