Линклар

logo-print

"Пахта теримидаги ҳаётим" компьютер ўйини ишлаб чиқилди


Ўйин интерфейсида “Пахта териш қанчалик қийин?”, деган сўзлар жойлаштирилган.

Ўйин интерфейсида “Пахта териш қанчалик қийин?”, деган сўзлар жойлаштирилган.

Британиянинг Game The News ташкилоти Ўзбекистонда болалар мажбурий меҳнати муаммосига жамоатчилик диққатини жалб қилиш мақсадида “Пахта теримидаги ҳаётим” деб номланган янги компьютер ўйинини ишлаб чиқарди.


Ўйин интерфейсида “Ҳар йили Ўзбекистон халқи, жумладан, болалар пахта теришга мажбурланади. Кейин бу пахтадан қилинган кийимни биз киямиз. Пахта териш қанчалик қийин?”, деган сўзлар жойлаштирилган.

Компьютер ўйини муаллифи Томас Роулинг, Озодлик билан суҳбатда, бундай ўйин яратиш ғояси Guardian газетасида Ўзбекистонда болалар мажбурий меҳнатига оид мақолага кўзи тушиб қолгач, келганини айтади.

- Бу ўйин жуда зерикарлидир. Биз уни атайлаб зерикарли қилдик, чунки бундай жиддий мавзуга жамоатчилик эътиборини қаратиш учун, диққатни ўйин билан чалғитмаслик мақсадида, асосий эътиборни Ўзбекистонда болалар мажбурий меҳнати мавзусига қаратишга ҳаракат қилдик. Бу ўйинни кўпчилик кўриб, бу муаммо ҳақида билишини истадик,- дейди PlayStation, iPhone ва бошқа мосламалар учун кўплаб ўйинларни ишлаб чиқарган Томас Роулинг Озодлик билан суҳбатда.


Томас Роулинг Озодлик веб-саҳифасида “Пахта теримидаги ҳаётим” номли ўйинни эълон қилишимизга рухсат берди.


Суҳбатдошимизнинг айтишича, ўйинни яратишда маълумот тўплаш учун, жумладан Озодлик эълон қилган мақолалардан ҳам фойдаланилган.

Ўйинда ўзбек болакайи кун давомида 50 килолик пахта режасини бажариши учун машаққатли меҳнатдан ташқари қанча вақт сарфлаши тўғрисида тасаввур уйғотиш мақсад қилинган.

- Реалликка яқинроқ бўлсин учун ўртача ўйинчи 50 килолик меъёрни бажариши учун 8 соат вақт талаб қилинишини намойиш қилишга уриндик. Яъни ўйинда 50 кило пахта тера олишингиз учун камида 8 соат вақт сарфлашингизга тўғри келади. Албатта, сиз ўйинни тўхтатиб қўйиш имконига эгасиз. Лекин, Ўзбекистонда болаларнинг пахта теришни тўхтатиш имкони йўқ. Буни ҳам ўйин орқали оммага етказишга ҳаракат қилдик, дейди Game The News ташкилоти аъзоси Томас Роулинг.

“Пахта теримидаги ҳаётим” ўйини ҳақиқатан ҳам жуда вақтталаб ўйин эканини кўришў мумкин. Ўйинни тўхтатмоқчи бўлсангиз, кдр эртидан бир мушт чиқиб, "Эй бола, пахта терсанг тер, бўлмаса тазирингни бериб қўяман", дея ўдағайлайди.

Ўзбекистонда болалар мажбурий меҳнати халқаро майдонда кенг муҳокама қилинадиган муаммолалардандир.

Бу муаммо туфайли жаҳоннинг 100дан ортиқ йирик ширкати ўзбек пахтаси ва ундан тайёрланган маҳсулотларга бойкот эълон қилган.

Ўтган пахта мавсумида кичик ёшдаги болалар далага чиқарилмаган бўлса-да, катта ёшдаги болалар ва катталарнинг миллионлаган армияси пахта далаларида мажбурлаб ишлатилди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG