Линклар

Туркиянинг бир неча йирик шаҳри, жумладан Анқара ва Истамбулда террорчи, деб гумон қилинган 167 шахс қўлга олинди.

Халқаро ахборот воситалари Туркия хавфсизлик хизмати бу шахсларни сўл қарашдаги Халқ озодлиги инқилобий партиясига алоқадорликда гумон қилаётганини хабар қилмоқда.

Марксча-ленинча ғояларни тарғиб қилиб келган бу партия аъзолари АҚШнинг Туркиядаги элчихонасига уюштирилган террор ҳужуми учун масъулиятни ўз зиммасига олгани хабар қилинган эди.

Анқарадаги АҚШ элчихонасига шу йилнинг 1 февралида ҳужум қилинган ва унда бир неча одам жароҳатланган эди.

Исмини ошкор қилмаган туркиялик хавфсизлик хизмати расмийсига кўра, Халқ озодлиги инқилобий партияси аъзолари мамлакатга уч ой аввал кириб келган ва маҳаллий экстремист гуруҳлар билан алоқа ўрнатишга уринган.

1978 йилда Туркияда ташкил топган бу партия АҚШ империализмга қарши кураш эълон қилган ва шу вақтга қадар ҳукумат ҳамда ҳарбий иншоотлар, Туркиядаги хориж дипломатларини нишонга олган.
XS
SM
MD
LG