Линклар

logo-print

Ўзбекистон Қирғизистонга сармоя киритишни тўхтатди


Қирғизистоннинг Ўзбекистонга катта миқдорда товар олиб ўтиладиган Қорасув бозори.

Қирғизистоннинг Ўзбекистонга катта миқдорда товар олиб ўтиладиган Қорасув бозори.

Қирғизистон Иқтисод вазирлигига таяниб СA-News нашри берган хабарга кўра, Ўзбекистон 2012-2011 йил давомида Қирғизистонга сармоя киритмаган.

Қирғизистон Миллий статистика қўмитасида қайд этилган расмий ҳисоботларда сўнгги бор Ўзбекистон 2010 йилда Қирғизистоннинг савдо, автомобиллар таъмири ва уй-рўзғор буюмлари соҳаларига 40 минг 100 АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган.

2007 йилда ўзбек сармоясининг миқдори 866 минг АҚШ доллари, 2003 йилда эса 991 минг АҚШ долларини ташкил қилган эди.

Бу сармоянинг асосий қисми савдо соҳасига ётқизилганини маълум қилган қирғиз расмийлари сўнгги икки йил давомида унинг қирқилгани сабаблари ҳақида маълумот бермадилар.
XS
SM
MD
LG