Линклар

"Ўзбекистон атом электр станциясини қурсин!"

  • Ҳасанжон

Россиядаги атом электр станцияларидан бири.

Россиядаги атом электр станцияларидан бири.

"Эркин микрофон"га боғланган тингловчилардан бири мамлакатдаги электр танқислиги муаммосининг тезкор ва самарали ечими шу, деган қатъий ишонч билан сўзлади.


13,5 миллиард долларлик таклиф

Тошкент шаҳридан қўнғироқ қилган иқтисодчи Расулжон Абдумажидов Ўзбекистонда энергия тақчиллиги муаммосини ҳал қилиш учун атом электр станцияси қуриш керак, деган фикр билдирди.

- Энергия ресурси йўқ Ўзбекистонда. Буни йўқотиш учун намунавий уйлар қурилиши бўлди. Ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш йўқ бу ерда. Бари лўттибозликка айланиб кетди бу ëғи. Мен 10 йилдан бери ҳокимларга, ҳаммасига “Фарғона водийсида ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш учун атом электр станцияси керак”, деб айтаман.

Бунинг учун эса 13,5 миллиард доллар керак. Россия билан нима қилиб уран нималарини бойитиш, плутоний нимани вужудга келтириш, завод қилиш керак. Бўлмаса Фарғона водийсида ишлаб чиқариш кучи йўқ. Ҳамма Россия, қозоққа қараб кетаяпти. Бунақа сиëсат умуман келажак учун ҳам, ҳозирги кун учун ҳам керак эмас.

Иккинчидан, Ўзбекистонда вилоят ҳокимию район нимасию прокурори борми ҳаммаси порага ўқиган 80-йилдан кейинги нималардан ташкил топди. Фақат босим, одамларни қўрқитиш, бошқа билан овора бўлаяпти. Ўзбекистонда антикоррупцион программа йўқ. Коррупция ҳозир учинчи ўринга чиқди дунë бўйича Ўзбекистон. Ҳаммаси семинарбозлик, мажлисбозлик, дейди Тошкент шаҳридан қўнғироқ қилган иқтисодчи Расулжон Абдумажидов.


Беш йилдан бери Ўзбекистонга бора олмаётган муҳожир

Саудия Арабистонида бошпана топган ва айни пайтда ушбу давлат фуқароси бўлган асли андижонлик 83 яшар Зуҳриддин Туркистоний Ўзбекистонга бориш учун беш йилдан бери виза ололмаётгани сабаби расман маълум қилинганини айтди.

- Менга виза бермайдиган бўлишди. Таклифнома келсин, дейишди. Таклифномага у ерда мурожаат қилса, Ташқи ишлар вазирлигида “Бу кишига ҳозир биз бера олмаймиз” деган жавоб бўлибди. Мен бу ҳақда нима қилишни билмасдан Риëддаги Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилдим. Улар “сиз бизга ариза ëзиб беринг”, деди. Ариза ëзиб бердим.

Улар “Аризани Тошкентга юбордик. Яна бизга жавоб келмади” дейишди. Мен яна мурожаат қилдим. Яна жавоб келмади, дейишди. Мана ҳозир 4-5-йилга бораяпти. Бир гап чиқдики, менинг Ўзбекистонга киришлигимга визани тўхтатган президентининг қизи Гулнора Каримова экан. Мен ишонмайман. Қандай бўлмасин менга рухсат қилишсин. Мен Ўзбекистонга борай, ишларимни тугатай, у ëқдаги масалаларимни бир тараф хотиржам қилай. У дунëга қарздор бўлиб юк остида кетиб қолмайин, дейди асли андижонлик 83 яшар Зуҳриддин Туркистоний.


Импортни чеклаш валютани тежашга ёрдам беради

Самарқанд шаҳридан қўнғироқ қилган инглиз тили ўқитувчиси Жамшид Ўзбекистонга келтирилаётган муҳим бўлмаган импорт маҳсулотларини чеклаш кераклигини, ўз навбатида бу валютани тежашга ёрдам беришини айтди.

- Онлайн дастурда “Ўзбекистонда нима учун завод, фабрикалар қурилмаяпти? Ўзбек боласининг сақичидан тортиб кийим-кечагигача Хитойдан келаяпти”, деган фикр бўлди. Шу фикрга қўшилмайман, деди Жамшид.

Жамшид билан суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.



Ногиронга иш йўқ

Тошкентдан қўнғироқ қилган иккинчи гуруҳ ногирони Зафар 2012 йилда Ўзбекистон Давлат консерваториясини битирганидан бери мутахассислиги бўйича шу пайтгача иш топа олмаганидан шикоят қилди.

- Умуман иш топишга жуда ҳам қийналаяпмиз. Ëшлар университетларни, коллежларни битириб, ишсизликдан қийналаяпти. Ўзим университетни битирганман. Соҳам бўйича иш топа олмадим. Корхона, ташкилотларда ҳам иш йўқ умуман. Ўзим қашқадарëликман. Оилам Тошкентда бўлгани учун Тошкентда тураман.

Озодлик: Қайси институтни битиргансиз? Мутахассислигингиз нима?

- Консерваторияни битирганман мусиқий таълим йўналиши. Соҳам бўйича Қашқадарëда ҳам, Тошкентда ҳам иш топа олмадим. Менинг пропискам Тошкент вилоятида. Кўзи ожизман мен. Кўзи ожизлар жамиятига ҳам бордим. Улар ҳам “Иш йўқ” дейишди.

Озодлик: Ҳамма мактабларда мусиқадан дарс бериладуику. Мурожаат қилиб кўрмадингизми?

- Мактабларда умуман иш йўқда. Иш топа олмаганим учун дипломни ҳам ололганим йўқ. Дипломнинг ксеро нусхасини ҳам бергани йўқ. Ҳозирча нима тўғри келса, ўшани олиб сотиб тирикчилик қилаяпмиз, дейди Тошкентдан қўнғироқ қилган иккинчи гуруҳ ногирони Зафар.

*******************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG