Линклар

Ўзбекистон аҳолиси сони 2013 йилнинг 1 январи ҳолатига кўра, 29 миллион 994 минг кишига етган.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси тарқатган маълумотда айтилишича, 2012 йилда мамлакат аҳолиси сони 1,5 фоизга, яъни 439 минг 200 кишига кўпайган.

Статистика қўмитаси 15 миллион 315 минг ўзбекистонлик, яъни мамлакат аҳолисининг 51,1 фоизи шаҳарларда яшашини билдирган. Қишлоқ аҳолиси сони 14 миллион 679 минг кишини ёки 48,9 фоизни ташкил этмоқда.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2012 йилда туғилиш коеффициенти 21 промиллени ташкил этган, бу 2011 йилги кўрсатгичга қараганда 0,2 промиллега камдир.

Ўлим коеффициенти эса 4,9 промиллени ташкил этган.

2012 йилда Ўзбекистонда 299,1 мингта никоҳ ва 17,9 мингта ажралиш қайд этилган. Ажралишларнинг энг катта қисми Тошкент ва Тошкент вилоятига тўғри келмоқда.
XS
SM
MD
LG