Линклар

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айрбошлаш 2012 йилда 12,6 фоизга ўсиб, рекорд кўрсаткич - 7,63 миллиард долларга етди.

Ўзбекистон Давлат сататистика қўмитаси маълум қилишича, Ўзбекистоннинг Россияга экспорти ҳажми 5,178 млрд. АҚШ доллари (2011 йилда – 4,405 млрд.), у ердан импорт эса 2,452 млрд. АҚШ долларини (2011 йилда – 2,37 млрд.) ташкил этди.

Россия Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкоридир. Унинг республика товар айланишидаги ҳиссаси 2012 йилда 29 фоизни ташкил этди.

Умуман олганда, ўтган йили Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 26,286 млрд. АҚШ долларига тенг бўлди.
XS
SM
MD
LG