Линклар

Ўзбекистон элчиси Алмазбек Атамбаевга ишонч ёрлиғини топширди


Кеча, 20 феврал куни Ўзбекистон элчиси Комил Рашидов Бишкек шаҳрида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевга ишонч ёрлиғини топширди.

Элчи билан учрашувда президент Атамбаев Қирғизистон Ўзбекистонга дўст давлат сифатида қарашини айтди.

- Ҳеч ким ва ҳеч қандай баёнот Қирғизистон ва Ўзбекистонни уриштира олмайди. Умид қиламанки, муносабатларимиз яхши томонга ривожланади, - деди Алмазбек Атамбаев.

Жорий йилда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида расман дипломатик алоқалар ўрнатилганига 20 йил тўлди.
XS
SM
MD
LG