Линклар

Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган футбол бўйича Ўзбекистоннинг 20 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Туркия ёшлар термасига 5:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашув бошиданоқ мезбонлар ташаббусни ўз қўлига олишди ва биринчи бўлимнинг 2, 8, 11-дақиқаларида тезкор голлар киритишга муваффақ бўлишди.

Шундан сўнг ҳимояга катта эътибор қаратган Аҳмаджон Мусаев шогирдлари 32 ва 57-дақиқаларда ҳисобни 3:2 етказа олишди. Ўзбекистоннинг иккала голига ҳам Игорь Сергеев муаллифлик қилди.

Аммо туркияликлар ўйин сўнгида босимни кучайтириб, ўзбекистонликлар дарвозасини яна икки бор ишғол этишди. Учрашув 5:2 ҳисобида якунланди.

Эслатамиз, Аҳмаджон Мусаев шогирдлари 2013 йилнинг ёз ойларида 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Туркияда ўтадиган Жаҳон чемпиоантида қатнашиш учун тайёргарлик кўрмоқда.
XS
SM
MD
LG