Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:04

Чироқчиликлар электр тақчиллигидан азият чекмоқда


Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туман Айритом қишлоғида яшовчи 48 оила бир йилдан ортиқ вақтдан бери электр тақчиллигидан қийналмоқда. Аҳоли вакиллари муаммони ҳал қилиш учун турли ташкилотлар, жумладан, Вазирлар маҳкамасига қилган мурожаати жавобсиз қолаётганидан нолимоқда.

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туман Айритом қишлоғида яшовчи 48 оила бир йилдан ортиқ вақтдан бери электр тақчиллигидан қийналмоқда. Аҳоли вакиллари муаммони ҳал қилиш учун турли ташкилотлар, жумладан, Вазирлар маҳкамасига қилган мурожаати жавобсиз қолаётганидан нолимоқда.


Чироқчи туманининг Айритом қишлоғида яшовчи Зоит Жуманазаров Озодлик билан суҳбатда қишлоққа трансформатор ўрнатилмагани боис қишлоқ аҳолиси айниқса, қишнинг совуқ кунларида электр тақчиллигидан қийналаётганини айтди.

- Бизлар ҳозир яшаётган жойга 20 йил олдин, 1993 йилда кўчиб келганмиз. Ўшандан бери бизга давлат томонидан трансформатор қуриб берилмаган. Юқори ташкилотларга бир неча марта арз қилганмиз аммо натижа йўқ.

Жуманиёзовга кўра, қишлоқ аҳолиси Қашқадарё вилоят электр тармоқлари ҳудудий бўлимига бир неча бор мурожаат қилганидан сўнг трансформатор қуриб бериш ваъда қилинган. Аммо шу кунгача бу ваъда амалга ошмган.

- Бу муаммо бўйича биз хатто Вазирлар маҳкамасига ва Ўзбек электро давлат акционерлик кампанияси бошлиғига бир неча маротаба мурожаат қилганмиз. Бир йилдан ошиб кетди лекин трансформатор қурилмаяпти, дейди Зоит Жуманиёзов.

48 хонадон истиқомат қилаётган Айритом қишлоғи аҳолиси мурожаатига жавобан электр трансформатори ўрнатиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган.

Жуманиёзовга кўра, мазкур лойиҳанинг бир нусҳаси қишлоқ вакилларида иккинчи нусҳаси Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари очиқ акционерлик жамиятида сақланмоқда. Лойиҳанинг амалга ошиши қишлоқликлар учун энг катта орзу бўлиб қолмоқда.

- Расмийлар ҳеч нарса демайди. 26 декабр куни вилоят раҳбарларига кейин Инсон ҳуқуқлари Омбудсмени Сайёра Рашидова номларига ариза ёзганмиз. Аризага жавоб бермай қўйишди. Умуман ҳеч нарсани сўрамай қўйишди, дейди Чироқчи туманидаги Айритом қишлоғида яшовчи Зоит Жуманиёзов.

Бу Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи аҳоли вакилларининг электр тақчиллиги ҳақидаги биринчи шикояти эмас.

Чироқчиликлар анча вақтдан бери электр таъминотида чеклов жорий қилинганидан шикоят қилиб келмоқда.

Чироқчи туманининг Қорабуруқ қишлоғида яшовчи Инсон ҳуқуқлари жамияти аъзоси Нурали Кўлобов ва унинг ҳамкасби Абдумурод Норбоев декабр ойида расмийларга шикоят билан борганларида 10-15 кунга қамалдилар.

Фаоллар қамалиб чиққанларидан сўнг ҳам туманда электр-газ таъминоти аҳволини яхшилаш соҳасида курашни давом эттираётганликларини айтишди. Шунга қарамай, уларнинг уринишлар ҳозиргача бирон бир натижа бермаган.
XS
SM
MD
LG