Линклар

logo-print

Ислом Каримов Серж Саркисянни қайта сайлангани билан табриклади


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Серж Саркисянни унинг Арманистон республикаси президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан муборакбод этди.

Пайшанба куни эса Арманистон пойтахти Ереван шаҳри марказида президент сайловлари натижаларидан норози бўлган юзлаб мухолифат тарафдорлари намойишларни давом эттирди.

Душанба куни ўтган президентлик сайловида 58,64 фоиз овоз тўплаган Арманистоннинг амалдаги президенти Серж Саркисян ғолиб, деб топилган еди.

Унинг асосий рақиби, собиқ ташқи ишлар вазири Раффи Ованнисян ўз мағлубятини тан олмаган. Ованнисянга сайловчиларнинг 36,75 фоизи овоз берган.

Раффи Ованнисян ва унинг тарафдорлар сайлов натижаларининг бекор қилинишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG